Туризм

Япониядаги ватандошларимиз томонидан миллий таомларимиз орқали Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинди.

Жорий йилнинг 7-феврал куни Япониянинг Фукуока Хигашику Корё шаҳрида ватандошимиз Маҳбуба Камолова томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг гастрономик туризм салоҳияти ҳақида маҳаллий аҳолига маълумот беришга қаратилган амалий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этиб, уларга ватандошимиз томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, жумладан ўзбек миллий таомлари, урф-одатлари ва халқимизнинг меҳмондўстлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мазкур тадбир давомида иштирокчилар учун палов ва бошқа миллий таомларимиз тайёрланди ҳамда тайёрлаш жараёнлари боʻйича маҳорат дарси оʻтказилди.“Японлар миллий таомларимизни татиб кўриб, Ўзбекистон гастрономик туризмига оид видеороликларни кўришиб, биз Ўзбекистонда бундай катта ўзгаришлар бўлганлигини билмаган эканмиз, деб ҳайратда қолишди. Ўзбекистонда сайёҳларга яратилаётган шароитларни эшитиб ҳаммаси бир овоздан бориш истагини билдиришда. Мен уларга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаётганлигимни, агар саёҳатга боришса уларнинг сафарларини қизиқарли ва мазмунли ташкил этиш бўйича тавсиялар бера олишимни айтдим” – деди ватандошимиз Маҳбуба Камолова.


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР