Бизнес

Forbes дунёнинг энг бой одамларини эълон қилди

Forbes журнали 2019 йилдаги дунёнинг энг бой одамлари рўйхатини эълон қилди, дея хабар берди Лайф.ру нашри.

Унга кўра, "Amazon" асосчиси Жефф Безос кетма-кет иккинчи бора рўйхатда пешқадамлик қилмоқда. Унинг умумий бойлиги 131 миллиард долларга етган. Ундан кейинги ўринда эса Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва Уоррен Баффет турибди.

Шунингдек, журнал жаҳонинг энг ёш миллиардерлари рўйхатинии ҳам тузиб чиққан. Косметика компания юзи ва яратувчиси бўлган 21 ёшли Кайли Женнер Марк Цукербергнинг рекордини янгилаб, энг ёш миллиардерга айланди. Ундан кейинги кетма-кет учта ўринни 30 ёшгача бўлган норвегиялик бизнесменлар эгаллаб турибди.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР