Жаҳон

Кит драйверни тасодифан ютиб юбориб қайтиб чиқариб ташлади


Баҳайбат кит драйвер ва сув ости сураткаши Райнер Шимпфни тасодифан ютиб юбориб, қайтиб океанга чиқариб ташлади, деб ёзади Forum Daily.

Воқеа ЖАРдаги Порт-Элизабетдан жанубда жойлашган денгизда содир бўлган. Драйвер акулани суратга олишга тайёрланган вақтда ёнида катта кит пайдо бўлган.

Кит Райнер Шимпфни ютиб юбориб денгиз тубига шўнғиган. Шимпфнинг ҳамроҳлари бу вақтда видеотасвирга олаётганлиги учун воқеа кадрга тушиб қолган.

Драйверларнинг айтишича, оғирлиги тахминан 15—20 тонна бўлган кит, драйверни эҳтимол дельфин деб ўйлаб тасодифан ютиб юборган. Одатда китлар одамларни бошқа жонзотлардан ажрата олади ва у одамларга ҳужум қилмайди. Уларнинг таъкидлашича, китлар планктонлар билан озиқланиб, уларнинг ҳалқумидан тортиб ошқозон-ичагигача одам катталигидаги озиқларни ейишга мутлақо мослашмаган.

Бир неча дақиқа ўтгач, кит уни қўйиб юборган ва драйвер ҳеч қандай жароҳатларсиз омон қолган.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР