Андижон / Наманган

Ҳиндистон ва бангладешлик тадбиркорлар Андижон ва Наманган вилоятларига ташриф буюрди


Шу кунларда Ўзбекистонга Ҳиндистон ва Бангладешнинг текстил, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, логистика ва бошқа  йўналишларга ихтисослашган компаниялари вакилларидан иборат делегациялар ташрифлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Хорижлик ишбилармонларнинг бир гуруҳи 5—6 апрель кунлари Наманган, 7—8 апрель кунлари Андижон вилоятига ташриф буюрди.
Хусусан, ташриф давомида хорижий тадбиркорлар вилоят ҳокимлари қабулида бўлиб самарали музокаралар ўтказди.
Бундан ташқари делегация аъзолари вилоятлар ҳудудларига, ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриб, жойлардаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Наманган вилоятида шифохона ташкил қилиш ва текстил йўналишларида қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича бирламчи келишувларга эришилди. Андижон вилоятида ташкил этилган Ўзбекистон—Ҳиндистон фармацевтика йўналишига ихтисослашган эркин иқтисодий зонасидаги қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Ишбилармонларнинг Ўзбекистон бўйлаб ташрифи давом этмоқда.

Қайд этиш лозимки, бир неча кунлардан сўнг яна бир гуруҳ ҳиндистонлик тадбиркорларнинг Андижон ва Наманган вилоятларига ташрифи кутилмоқда.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР