Бизнес

Доимий равишда вақт тополмайдиганларга 6 маслаҳат

Тадбиркор Гэри Вайнерчук кунни максимал даражада унумли ўтказишда ёрдам берадиган тайм-менежментнинг олти техникаси ҳақида сўзлаб берди.

Вақтни бошқариш учун кўпчилик одамлар техникалардан фойдаланишмайди. Ўз бизнесини яратиш, шахсий брендни ривожлантириш ва блог юритиш учун вақт етишмовчилигидан кўпчилик нолийди. Аслида, вақтингиз сиз ўйлаганингиздан кўпроқ. Бир суткада 24 соат вақтингиз бор.

Айтайлик, сиз 9:00 дан 17:00 гача ишлайсиз. Кунига саккиз соат. Ишга бориш ва уйга қайтиш учун икки соат вақт сарфлайсиз. Оилангиз даврасида ҳам бир муддат бўлишни истайсизми? Марҳамат! Бунинг учун ишдан қайтгач икки соат вақт ажратишингиз мумкин. Етти соат ухлашингиз керакми? Яхши. Сизда яна беш соат вақт қолади.

Бу вақтни нимага сарфлаш лозим?
Сериаллар томоша қилиш ёки ҳордиқ учун сарфласангиз керак?
Янада кўпроқ вазифаларга улгуришда ёрдам берадиган олти техника:

Доимий равишда «аудит режимида» бўласиз!
Бунинг учун, дастлаб, муҳим вазифаларни бажариб, уларга энг кўп вақт ажратиш лозим. Мен, кўпинча, ҳозирги замонга мослашаман. Кеча муҳим саналган вазифа бугун аҳамияти камроқ бўлиши мумкин. Мен ҳар куни бирор вазифа билан шуғулланаман, буни бажариш вақтида бир жойда қотиб қолмаганимни биламан. Ишлар ва устуворликларнинг катта рўйхати менга халақит қилмайди.

Бизнесдаги номаълум муаммолардан қўрқманг!
Мен билмайдиган нарсалар мени қўрқитмайди. Бу муҳим. Кўпчилик катта қийинчиликларга дуч келганда довдираб қолишади, чунки улар дунёдаги барча нарсалар ҳақида идеал билимга эга эмас. Улар ҳар бир муаммо учун аниқ режага эга бўлишим лозим, деб ҳисоблайдилар.
Агар бир муаммо устида ишлаётганимда иккинчиси юзага келса, уни ҳам ҳал қилиш учун киришаман. Агар тўртинчи муаммо назоратдан чиқиб кетса, мен ўз диққатимни унга қаратаман.

Иштиёқнинг сири – бажараётган ишни севиш!
Мен иштиёқни йўқотмайман, чунки шуғулланаётган ишимни севаман. Дунёнинг бир бурчагига учиш менга ёқади. Мижозларга маҳсулотни таклиф қилиш ва жавоб олиш, ҳатто рад этилиш ҳам ёқади.
Жараённи ёқтирадиганлар – энг бахтли кишилар. Менинг ишим «иш» эмас, ёқимли машғулотдек кўринади.

Нима билан шуғулланаётганингизни текширинг!
Қатъиятсизлик билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Албатта, лотереяда ютишингиз мумкин, бироқ имкониятлар қандай? Аслида, бир неча ой давомида миллионларни ишлаб олган инстаграмдаги кишилар бунинг учун узоқ йиллар давомида меҳнат қилишган.
Бироқ ишининг мураккабликларини ҳеч ким айтмайди. Сизга маслаҳат беришим мумкин бўлган ягона нарса – ўз машғулотингизни севиш. Ана ўшанда ишга тўлиқ кириша оласиз.

Тезроқ ишланг!
Мен кунига нафақат 18 соат ишлайман, балки жуда тез ишлашга ҳам ҳаракат қиламан. Кўпчилик буни тушунмайди. Ҳар куни янада кўпроқ ишларга улгуришга ҳаракат қиламан. Офисимда ҳар бир дақиқа ва сония учун кураш олиб борамиз.
Мен бу мақолани ўқиётган кишиларнинг 95-98 фоизи бундай қилишмайди, деб ўйлайман. Улар кундан ҳар бир дақиқани «тортиб олишмайди». Улар бир соатлик танаффус олиб, тушлик қилиш учун кетади. Ҳар икки соатда фейсбук ва инстаграмни текширади. Бу машғулотлардан воз кечинг ва янада кўпроғига улгуришга ҳаракат қилинг.

Ўзингизга ўта талабчан бўлманг!
«Барига ўзим айбдордек туюлади». «Компаниямнинг барча хатолари – менинг айбим». «Ҳар бир ходимнинг ҳаракати менинг бўйнимда, чунки уни ўзим ишга олганман». «Жараённи ўзим яратганман. Шу билан бирга бундай вақтларда ўзимни жуда кучсиз сезаман». Бас! Бошқалар бажараётган ишлар учун ўзингизни айбдор санаш ярамайди.

Ҳаммада ҳам муаммолар бўлади. Ўзингизга ўта талабчан бўлманг.скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР