Андижон

Андижонда манзилли режа тасдиқланди. Дастур фаолиятидан 1 кун (+фото)

16-апрел куни Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши, вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Манзилли режа” дастури ишлаб чиқилди.

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида тасдиқланган манзилли режа асосида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшларни ёмон йўлдан қайтиб, эзгу ишлар қилишга ундаш, ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш мақсадида жиноят содир этган ва ўз қилмишлари учун жавобгарликка тортилган, мураккаб ҳаёт йўлини кеч бўлсада тушуниб етган олти нафар ўсмирнинг тақдири тўғрисидаги “Адашганлар” ҳужжатли филми вилоятнинг бир қатор туманларидаги ёшлар учун намойиш этилди. Филм давомида Андижон шаҳар, Хоʻжаобод, Андижон туманларидаги умумий ўрта таълим мактаб, коллеж ва лицейларда таҳсил олаётган 1280 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этдилар.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино“ Миллий агентлиги томонидан Андижон вилоят Ёшлар марказида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни санъатга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида “Шум бола 2019“ ВИ кинофестивали ўтказилди. Кинофестивалда иштирок этди. Фестивал давомида 950 нафар ёшлар учун Германия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида ишланган “Менинг шайтонгина дугонам”, “Иссиқ нон” номли ўзбек ва немис тилидаги тарбиявий филмлар намойиш этилди.
  • Бадиий филмлар орқали ёшлар тарбиясига ижобий таъсир ўтказиш самаралироқ. Намойиш этилган филм давомида жами 950 нафар ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турувчи, тарбияси оғир ва жиноятчиликка мойиллиги бор вояга етмаган ёшлар, умумий ўрта таълим мактаби, коллеж ва академик лицейларда таҳсил олувчи ўқувчилар ҳамда олий таълим муассасалари талабалари иштирок этди, дейди Иттифоқнинг вилоят Кенгаши боʻлим мудири Нозимжон Позилов.

“Жиноятчиликка қарши курашишда бирлашамиз!” мавзусидаги семинар тренингда Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларидаги ёшлар етакчилари иштирок этди. Республика ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида ўтказилган семинарда ёшлар етакчилари учун вояга етмаганлар, ёшлар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга қарши курашиш бўйича тушунчалар берилди.

Кекса авлод вакилларининг ҳаёт тажрибалари билан ўртоқлашиш, ёшлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олдиш мақсадида Бўз, Балиқчи, Улуғнор туманларида нафақадаги фахрий ҳарбий офицерлар, нуронийлар, тажрибали педагог ва имом хатиблар, маданият ходимлари иштирокида “Ёшлар вақти” кўнгилочар ёшлар учрашуви ўтказилди. Фахрийларнинг ҳаётий ўгитлари акс этган учрашувда 31 нафар ИИО профилактик ҳисобида турувчи ҳамда 900 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этдилар.

“Тунгги рейд“ тадбирлари давомида Хонобод, Андижон шаҳар, Хўжаобод туманида тунгги вақтда мақсадсиз юрган 6 нафар ёшларга тегишли чоралар кўрилди. “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патрул гуруҳи аъзолари иштирокида ўтказилган рейд давомида компютер ўйингоҳлари, тунгги клублар ҳамда кўнгилочар масканлар текширилди.

скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР