Ўзбекистон / Бухоро

Пластик жарроҳлик конгрeсси кўҳна ва навқирон Бухорода...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017- йил 27- июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018- йил 7- декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича копмплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сонли фармони, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019- йилга мўлжалланган асосий тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон пластик, реконструктив ва эстетик хирурглар жамияти ҳамда Евроосиё пластик, реконструктив ва эстетик хирурглар жамиятлари конфедерацияси билан ўзаро ҳамкорликда 2019- йилнинг 24-26- апрел кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган ИИИ Евроосиё ВИИ Марказий Осиё пластик жарроҳлик Конгресси 24- апрел куни Бухоро шаҳридаги ёшлар саройида ўз ишини бошлади.

Бу хақда Баҳодиржон Самадов маълум қилди.

Конгрессни Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Исаевич Барноев очиб берди. Ўз навбатида Ў.И. Барноев Конгресс иштирокчилари, ташриф буюрган меҳмонлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда шифокор-олимларни самимий қутлаб, уларнинг келгусидаги фаолиятларида улкан зафарлар тилади.

Анжуманга дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан Россия, Белоруссия, Армения, Қозоғистон, Қирғизистон, Уркаина, Корея, Бангладеш, Ҳиндистон, Италия, Норвегия каби мамлакатлардан профессор-ўқитувчилар, ўз соҳасининг етук мутахассислари, олимлар, шифокорлар, жарроҳлар ташриф буюрган бўлиб, анжуман доирасида соҳадаги ютуқлар билан ўртоқлашмоқдалар.

Конгрессда эстетик юз жарроҳлиги, эстетик ва реконструктив ринопластика, эстетик тиббиёт, пластик жарроҳликнинг умумий масалалари, юз-жагъ жарроҳлиги, микрохирургия, сут безлари жарроҳлиги, абдоминопластика ва бошқа кўплаб жарроҳлик соҳаларига оид маърузалар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилмоқда.

Шунингдек анжуман доирасида институтимиз ректори А.Ш. Иноятов ўзининг “Междисциплинарный подход к лечению детей с двухсторонней расщиленной губы и неба” ҳамда “Внутрикостная гемангиома нижней челюсти (случай из практики)” номли маърузалари билан ўртоқлашдилар.

скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР