Ўзбекистон / Тошкент / Технология

Тошкентда робототехника бўйича тадбир: ғолиблар тақдирланди


Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Ёшлар Иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши биносида «Робототехника ҳамма учун» мавзусида имконияти чекланган ёшлар учун тадбир бўлиб ўтди. Унда 101, 102, 106, 57 ва 87-сонли махсус интернат мактабларининг 100 нафарга яқин ўқувчилари иштирок этди, дейилади вазирлик хабарида.

Тадбир икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда ёшларга робототехника тушунчаси ва роботлар билан ишлаш, уларни ясашга оид тушунчалар берилди.


Сўнг имконияти чекланган ёшлар ўртасида робототехника бўйича танлов ўтказилди. 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган ёшлар диплом ва совғалар билан тақдирланди. Роботоконструкторлик танловида ҳам ғолиблар аниқланди ва уларга совғалар топширилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида болаларга «Кимё лабораторияси» шоуси намойиш қилинди.



Ҳозирги кунда робототехника, инновация ва ахборот технологияларига қизиқувчи, ҳавоскорлик даражасида робототехника ишланмаларини яратиш ва соҳани оммалаштириш билан шуғулланувчи талаба ва ёш педагоглар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари сони кундан-кун ортмоқда. Шундай экан, мазкур пилот лойиҳа ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ёш йигит-қизларни жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига жалб қилишга қаратилган.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР