Бизнес

Даниэл Эллини 24 ёшида миллионерга айлантирган 10 та одати

Даниэл Элли халқаро бизнес мутахассис, 3 та бестселлер китоблар муаллифи ва етакчи спикер. У “The Ally Way and dignify designs” компаниясининг асосчиси сифатида у ишбилармонларга ўз брендини яратишга, ёзувчиларни эса бестселлер китоблар ёзишга ва уларни сотишга ёрдам берди. Элли ўзини-ўзи яратди ва 24 ёшида миллионерга айланди. Хўш, унинг қандай одатлари уни миллионер даражасига чиқарди?! "Press24.uz" мухбири анашу одатлар 10 талигини сизларга таништиради.

Мана сизни миллионер қиладиган 10 та муҳим одат:

Нутқингизни соддалаштиринг.

Миллионерлар ўзларининг оддий ва аниқ қилиб ифодалашни биладилар.Улар ўзларининг сўзларини аниқлик билан ишлатишади ва улар айтаётган сўзларда чуқур ма`нога эга бўлади. Осонлик билан гапиришни ўрганиш учун, мен маҳаллий тост айтиш мастерлари клубига қўшилганман.

Эски ва зарарли одатларингиздан воз кечинг.
Янги нарсаларга дуч келишдан аввал, сиз эски нарсадан воз кечишингиз керак. Сиз зарарли одатларингиздан воз кечиб, ижобий одатларга алмаштиришингиз керак.

Кунлик мақсадларингизни аниқланг.
Ҳар куни мен қоғозга ўз кунлик мақсадларимни ёзардим. Бу одат сизни кун сайин кучайтиади. Ҳар куни мақсадлар қўйганингизда улар биринчи навбатда сизни энг муҳим нарсаларни аниқлаб олишга ва уларни муҳимлиги бўйича биринчи ўринга қўяди.

Ўзингизга тўғри бўлинг.

Сиз ўзингизга нима вада қилган бўлсангиз, шуни қилишингиз керак. Ҳаётингизда профессионал мақсадларга эришиш учун шахсий қадриятингизни қурбон қилиш учун кўп марта таклиф қилишади. Агар бундай васвасалар пайдо бўлса, унга берилманг.

Қарорлар қабул қилинг.

Қанчалик кўп қарорлар қабул қилсангиз, шунчалик муваффақиятга эришасиз. Ҳар доим ўзингиз қарор қабул қилинг, ҳатто бу қаерга бошлашини билмасангиз ҳам. Тез орада керакли жавобларни топасиз.

Саволлар беринг.

Кўпчилик одамлар ҳамма нарсани биламан деб ўйлашади. Бу фикрлаш, уларни ҳақиқатни билишларига тўсқинлик қилади. Сиз қандай йўналишда ҳаракат қилаётганингизни билиш учун саволлар беришингиз керак.

Мастер бўлинг.
Ҳарв Экер:
“ҳар бир мастер қачонлардир фалокат бўлган”

Ташқи кўринишингизга этибор беринг

Ҳар доим ташқи кўринишингизга этибор беринг. Кўп ўтмай, сиз кўпроқ фойдали имкониятларни жалб қилаётганингизни сезасиз. Миллионер каби кўриниш- бу миллионер бўлиш учун энг яхши усул.

Нимага қодир бўлсангиз, ундан максимал фойдаланинг.

Аксарият одамлар кам иш қиладилар, аммо максимал натижаларни кутидилар. Миллионер ўз вазифаларини бажаришнинг энг яхши усулларини топадилар. Улар бошқа одамлар ва тизимлар ёрдамида керакли натижаларга эришиш учун барча куч ғайратларини ишга соладилар, шунингдек уларнинг кучли томонларини мақбул тарзда ишлатишади.

“500 қоида” сига амал қилинг.

Буни оддий қилиб айтадиган бўлсак, бу одат менга агар миллионер бўлишни истасам, ҳар ой камида 500 кишига хизматимни таклиф қилишим кераклигини кўрсатади.

скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР