BBC Ўзбек

АҚШ Шимолий Кореяга тегишли кемани қўлга олди


АҚШ расмийлари Шимолий Кореяга тегишли кўмир ташувчи кеманинг қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда ББС Ўзбек хабар бермоқда. Кема халқаро санкциялар талабларини бузишда айбланган.

Кўмир Шимолий Кореянинг энг катта экспорт маҳсулоти ҳисобланади, аммо БМТ жазо чоралари доирасида мамлакатнинг четга кўмир сотишига тақиқ қўйилган.

Бу АҚШнинг Шимолий Кореяга қарашли кемани илк бор қўлга олиш ҳолатидир. Ушбу воқеа икки давлат муносабатларининг яна совуқлаша бориши вақтида юз бермоқда.

Айни кунда эса Шимолий Корея қисқа масофага учувчи икки ракетани қуроллар синови доирасида учирган.

Бу сўнгги бир ҳафтада Пхенян томонидан амалга оширилган иккинчи қурол синовидир.

Таҳлилчилар халқаро санкциялар ортидан юзага келган иқтисодий мушкулликлардан қийналаётган Шимолий Кореянинг шу йўл билан АҚШга босим ўтказишга интилаётгани ҳақида ёзмоқда.


Манба: ББС Ўзбек
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР