Шоу бизнес

Дунёга машҳур актёр, болалари учун йилига 16 миллион доллар алимент тўлайди

АҚШлик дунёга машҳур актёр Брэд Питт собиқ хотини Анжелина Жолига болалари вояга етгунча уларнинг тарбияси учун йилига 16 миллион АҚШ доллари тўлайди.

Бу маблағ болалар яшайдиган иккита пентхаус ва катта бир вилланинг солиғини тўлаш, шунингдек болаларга қарайдиган тўртта энаганинг маошлари, болаларнинг кундалик ҳаёти учун керак бўладиган озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар ва кундалик эҳтиёж маҳсулотлари сотиб олиш учун сарфланади.

Ушбу молиявий келишувга ҳар икки томон ўзаро розичилик билан имзо қўйишган. Ҳар иккаласининг яқинлари гувоҳлик беришларича, Брэд ва Анжелина ҳозир ўзаро дўстона алоқаларни сақлаб қолишган.


Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда ўзаро ажрашган Брэд Питт ва Анжелина Жоли алимент масаласида ўзаро келиша олмай келаётган эдилар. Сабаби, шу пайтгача Брэд таклиф этаётган маблағ Анжелинани қаноатлантирмаган. Ниҳоят, энди ҳар икки тараф ўзаро ечимга келишди.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР