Бизнес

БИЛЛ ГEЙТСНИНГ ЁШЛАРГА 11 МАСЛАҲАТИ

MICROSOFT АСОСЧИСИ БИЛЛ ГEЙТСНИНГ ЁШЛАРГА 11 ТА МАСЛАҲАТИ

Ўқимишли бўлиш мияни билимга тўлдириб ташлаш ёки кўп билиш дегани эмас. Бу – нимани билишинг ва нимани билмаслигингни ажрата олиш дегани. Билл Гейтс дунёнинг муваффақиятли кишиси сифатида фахрий меҳмон бўлиб жуда кўп таълим муассасаларида иштирок этади, қуйидаги каби фикрлар билан ёшларнинг таълимга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлайди.

1.Ҳаёт кўргазма эмас. Демак, ундан фойдаланса бўлади. Сиз ҳам ҳаётингизни қўлга олинг-да, уни ишга солинг.

2.Дунё сен ўзингни қанчалар ҳурмат қилишинг билан ҳисоблашмайди. У сендан ўзингни ҳурмат қилишингдан олдин бирор ишни қойиллатиб қўйишингни кутади. Сиз ҳам аввал ҳурматга муносиб эканингизни исбот қилинг.

3.Мактабни тамомламасдан туриб на ўзингиз хоҳлаганча яшаш, кези келганда ҳаттоки яшай олишнинг ҳам имкони йўқ. Шунинг учун ҳозир билим олинг.

4.Агар бугун ўқитувчи талабчан эканидан шикоят қилсангиз, кун келиб раҳбар қўлига тушганингизда пушаймон ейсиз. Келажакка мактабдан бошлаб тайёргарлик кўринг.

5.Эҳтимол, сиз ўзингизни энг қуйи ишга муносиб кўрмассиз. Аммо сизнинг ота-бобонгиз бу ишни бошқача, “имконият” деб номлаган. Сиз ҳам ишни қуйидан бошланг ва меҳнатга нисбатан кибрли бўлманг.

6.Ҳаётда нимададир хато қилсангиз, бунда ота-онангизнинг айби йўқ, уларни қийнаманг. Хатоларингиз учун дод-фарйод солишни эмас, хулоса чиқаришни ўрганинг.

7.Сизнинг туғилишингиз ота-онангиз учун фақат байрам эмас, катта масъулият бўлган. Уларни асранг ва қадрланг. Бу келажакда ўзингиз қадр топишингиз учун керак бўлади.

8.Мактабни аълочилар ҳам, паст ўзлаштирувчилар ҳам битиради. Ёмон ўқийдиганларга тўғри жавобни топгунларига қадар қулай шароит яратиб берилади. Аммо ҳаётда тўғри йўлни танлаш учун саноқли имкон ва ишонч берилади. Шуни унутманг.

9.Ҳаётда чораклик, йиллик имтиҳон, сўров ёки ҳисобот деган тушунчалар йўқ. Ҳаёт имтиҳонини ҳам, ҳисоботини ҳам барча бир марта – умр сўнгида ўз-ўзига топширади. Энг муҳими, мана шу имтиҳонга тайёр бўлинг.

10.Телевизор, бу – ҳаёт дегани эмас. Акс ҳолда, ундаги қаҳрамонлар вақтларининг асосий қисмини меҳнат қилишга сарфлаган бўлар эдилар. Ўзингизни самарали ва мақсадли меҳнатга тайёрланг.

11.Муваффақиятга эришиш учун аввал унинг ҳақини тўлаш керак бўлади. Бу эса вақт ҳамда машаққатли меҳнат дегани.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР