Хоразм / Туризм

''Дунё бўйлаб'' телеканалида Хоразмнинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилади.


Жорий йилнинг 12-18-май кунлари “Дунё бўйлаб” телеканал ижодий жамоаси Хоразм вилоятида тасвирга олиш ишларини амалга оширади. Бу ҳақда "Press24.uz" интернет нашри хабар бермоқда.

Бундан максад телеканал орқали тақдим этиладиган “Art-turizm” ва “Ming bir xazina” номли теледастурларининг набатдаги сонида томошабинларни Хоразм вилоятининг маданияти ва сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан таништиришдир.

Кўрсатувларнинг мазкур қисми вилоятдаги Шовот, Хазорасп, Хонқа туманларида ва Урганч, Хива шаҳарларида суратга олиниши режалаштирилган.

“Art-turizm” теледастури асосан ҳунармандчилик ва санъат соҳасидаги инсонлар ҳақидадир. “Ming bir xazina” кўрсатувида эса мамлакатдаги чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликда кўплаб ютуқ ва натижаларга эришиб келаётган тадбиркор ва фермерлар фаолиятини ёритади.

Қолаверса, ушбу телекўрсатув эфир орқали намойиш этилиши воҳанинг туристик фаолиятини янда ривожланишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

"Press24.uz"
Мухбир: Нилуфар Сатиповаскачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР