Ўзбекистон / Хоразм / Туризм

Хивада дунёнинг энг кучлилари беллашадиган ''STRONGMAN'' фестивали ўтказилади

7-9 июнь кунлари Хоразм вилоятининг кўҳна ва ҳамиша навқирон Хива шаҳрида оғир атлетика буйича «Баходирлар» (STRONGMAN) халқаро турнири ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда "Press24.uz" интернет нашри хабар бермоқда.

Мазкур тадбирнинг мақсади ёшларни спортга, айниқса, унинг экстримал турларига бўлган қизиқишини янада орттириш, спортни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишдир. Биламизки Хива заминида ўз даврининг енгилмас курашчиси, афсонавий Паҳлавон Маҳмуд яшаб ўтган.

Оғир атлетика бўйича нуфузли мусобакалардан бири бўлган ушбу турнирда Озарбайжон, Литва, Ҳиндистон, АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Бразилья, Россия, Уқраина, Эрон ва Япония каби ўндан ортиқ давлатлардан иштирокчилар ташриф буюриши назарда тутилган. Турнир мобайнида Ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишади ва мусобака давомида исталган томошабин муросасиз баҳсларнинг гувоҳи бўлиши мумкин.

Шунингдек мазкур фестивалда дунёга машҳур жанг санъати намойондаларининг ҳам меҳмон сифатида ташрифи кутилмокда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа ўтган йилнинг 28 апрель-6 май кунлари Филиппин Республикасининг Манила шаҳрида бўлиб ўтган. Ва унда дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган 20 дан ортиқ атлетлар иштирок этган. Биринчи ўрин Исландиялик Хафтор Бёрнссонга насиб этган.

"Press24.uz"
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР