Ўзбекистон / Туризм

''Первый'' телеканали орқали Хоразмнинг туризм салоҳияти намойиш этилди

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси ва бевосита таклифи билан шу йилнинг 19-23 март кунлари Россия Федерациясининг "Первый" телеканалининг машҳур "Непутевые заметки" телекўрсатуви вакиллари Хоразм вилоятида ижодий сафар билан бўлишган эди.

5 кунлик тасвирга олиш жараёнлари давомида ижодкорлар Хива шаҳрида жойлашган диққатга сазовор жойлар, экотуризм объектлари, Боғот туманидаги “Қалажиқ” қалъаси ва Урганч туманидаги "Улли Ховли" туристик мажмуаси ҳамда янги ташкил этилган бошқа туристик объектлар билан танишган эдилар.
"Непутевые заметки" телекўрсатуви Россия Федерациясининг "Первый" телеканали орқали ҳар якшанба куни эрталабги дастурлар давомида эфирга узатилинар эди. Кўрсатувнинг Хоразмга бағишланган махсус сони 2 қисмдан иборат бўлиб улар "Первый" телеканали орқали 5 май ва 12 май кунлари эфирга узатилинди. Бу ҳақда "Press24.uz" интернет нашри хабар бермоқда. 


Айни пайтда эса мазкур кўрсатувнинг Хоразмга бағишлаб тасвирга олинган лавҳаларини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин. 



"Press24.uz"
Мухбир: Шаҳзод Собировскачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР