Хоразм / Туризм

Хивада "Қўғирчоқлар'' фестивали ўтказилди


Шу йилнинг 11 май куни Хоразм вилояти Хива шаҳрида жойлашган "Ичан-Қалъа" давлат музей қўриқхонасида "Қўғирчоқлар" фестивали бўлиб ўтди.
Бу ҳақда "Press24.uz" интернет нашри хабар бермоқда. 

Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматининг берган маълумотларига қараганда ушбу фестивал воҳада ягона ҳисобланадиган "Хива қўғирчоқ театри" томонидан 2016 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда.

Бундан мақсад эса халқ оғзаки ижоди жанрлардан бири бўлган қўғирчоқ театр санъатини халқ орасида кенг тарғиб этиш. Хивага ташриф буюраётган сайёҳларга қўғирчоқбозликдаги миллий томошаларимизни намойиш этишдир.

Фестивал очиқ майдонда барча томошабинлар кўз ўнгида ўтказилди. Бир вақтнинг ўзида 5 та саҳнада қўғирчоқ театр актёрлари қизиқарли томошаларни тақдим этишди. Томоша давомида қўғирчоқ ясаш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

Кўчма театр жамоаси эса "Ичан-Қалъа" давлат музей қўриқхонаси бўйлаб ўз томошаларини юрган ҳолатда намойиш этишди.

Эслатиб ўтамиз "Хива қўғирчоқ театри" томонидан 14 апрелдан бошлаб “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасида саҳналаштирилган театр томошалари ташкил этила бошлангани ҳақида хабар берган эдик.


Фото муаллифи: "Press24.uz"
Мухбир: Шаҳзод Собиров











скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР