Бизнес

Миллиардернинг фалсафаси


Уилям Генри Гейц бугунги кунда инсониятнинг енг бой кишиси сифатида танилган. У ўз ақли ва ҳаракати билан шу даражага йетишган. Еътиборингизга Билл Гейцнинг бизнес фалсафасини ҳавола етамиз.

1) Рақобатчиларингизни ўрганинг. Мен ҳар куни ерталаб биринчи навбатда рақобатчиларимнинг ишлари билан танишаман.

2) Қатъиятли бўлинг. Раҳбарнинг енг асосий хусусияти ёмон хабарни ҳам мардона қарши олишдир. Совуққон бўлинг ва шунда ҳар қандай муаммо тезроқ ечимини топади.

3) Муваффақиятга еътибор берманг. У алдамчи ва ўзгарувчидир. Мақсадга еришдингизми, жойингизда ўтираверманг, янги маррани кўзланг. Рақобатчилар қўл қовуштириб ўтиришмайди.

4) Ривожланиш учун шароит яратинг. Тажрибали раҳбар қўл остидагиларнинг ишлаши учун яхши муҳит ва шароит яратади.

5) Бир ишни бажаришни мўлжалладингизми, унга бугуноқ киришинг. Вақтни бой берманг.

6) Мағлубиятдан қўрқинг. Қадам ташлашдан олдин унинг тўғрилигига тўлиқ ишонч ҳосил қилинг, қадам ташлаганингиздан кейин еса хулоса чиқаринг.

7) Янги технологиялардан фойдаланинг. Електрон воситалар мўъжизалар яратишга қодир.

8) Оломондан ажралинг. У ҳар доим ҳам керакли йўналишда кетмайди. Ҳар доим ўз йўлингизни танланг.

9) Сиз мактабни битирибоқ йилига 60 минг доллар маош олмайсиз. Ўзингиз еришмагунингизча компаниянинг вице-президенти бўла олмайсиз. Бунинг учун меҳнат қилиш даркор.

10) Aгар кўлмакка ўтириб қолсангиз, бунда ота-онангизнинг айби йўқ. Йиғламсираб ўтирмасдан, хатоларингиздан хулоса чиқаринг.

11) Сиз туғилгунингизга қадар ота-онангиз ҳозиргидек асабий, инжиқ, муҳтож емасдилар. Улар сизнинг кийимларингизни ювиб, едириб-ичириб, кийдириб, еркалик ва инжиқликларингизга чидаб-чидаб шу аҳволга тушганлар. Уларга жаҳл қилгунча ўзингизга "ота-онам бўлмаганда ким бўлардим?” деган саволни беринг.

12) Сиз ўқиган мактабда ҳеч ким етакчилар ва омадсизларга ажратилмас, лекин ҳаётда бундай ЕМAС. Мактабда ёмон баҳолар қўйилмас, тўғри жавобни айтиш учун бир неча марта имконият берилар. Лекин ҳақиқий ҳаётда бундай БЎЛМAЙДИ.

13) Кўзойнак таққан ёки шалпангқулоқ боланинг устидан кулманг. Вақти келиб, унинг қўлида ишлаб қолишингиз мумкин. 
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР