Шоу бизнес

Тошкентда рэп йўналишида ижод қилувчи ёшлар билан йиғилиш ўтказилди

Жорий йил 16-18 август кунлари Тошкент шаҳрида Рэп ва Диджейларнинг Халқаро фестивалини ўтказиш белгиланган.

"Ўзбекконцерт” давлат муассасасида 14 май куни “рэп ва шу каби йўналишларда ижод қилувчи ёшлар билан “Рэп ва шу каби йўналишларда миллий қадриятлар уйғунлиги” мавзусида ижодий учрашув ўтказилди.

Учрашувда рэп ва шу каби йўналишларни ривожлантириш, бу йўналишларда ижод қилаётган ижодкорлар билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


“Чунки рэп йўналишида ижод қилаётган кўпчилик ёшларга нисбатан салбий қарашлар мавжудлиги, шу боис бу йўналишда ижод қилаётганлар борасида турли фикрлар юзага келгани ҳам сир эмас”, - дейилган хабарда
.

Хабарда айтилишича, жорий йил 16-18 август кунлари Тошкент шаҳрида Рэп ва Диджейларнинг Халқаро фестивалини ўтказиш белгиланган.


“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси келгусида рэп ижрочиларини саралаш, уларнинг ижодини баҳолаш, мастер-класслар ўтказиш, оригинал қўшиқлар яратишларига кўмаклашиш каби тизимли ишларни ҳам йўлга қўйишни режалаштирмоқда.  
 
“Ижтимоий тармоқларда “Рэп йўналиши” бўйича лебель, телеграмм бот, инстаграм тармоқларида янги рукн очиш ва уларни янгиликлар билан тўлдириб бориш, яхши ижро маҳоратига эга рэп ижодкорларини саралаш ҳамда улар орқали Ватанни улуғловчи қўшиқлар тайёрлаш ва уларга клип суратга олиш, телеканалларда намойиш этиш, концерт дастурларига тавсия этиш каби кўплаб имкониятлар ҳам яратилади. Мазкур давра суҳбатида иштирокчи ижодкорлар билан фикр алмашилиб, рэп йўналишининг истиқболдаги режалари белгилаб олинди”, - дейилган хабарда.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР