Ўзбекистон / Спорт

Ўзбек парадзюдочилари Боку Гран-присида биринчи ўринни қўлга киритди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида парадзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа ўз якунига етди. Турнирнинг иккинчи кун дастурида оғир вазнли спортчилар баҳс олиб боришди.

Эътиборлиси, ушбу кун дастурида татамига чиққан ўзбекистонлик дзюдочилар 2 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Ўзбек спортчиларидан энг оғир вазнда Ширин Шарипов (+100 кг) ҳамда қизлардан Нафиса Шерипбаева (-63 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратган бўлса, Васила Алибоева (-70 кг) бронза медали учун кечган беллашувда устун келиб, терма жамоа ҳисобига яна бир медални тақдим қилди.

Шу тариқа мусобақада 4 та олтин ва 4 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа орқали ўзбекистонликлар Токио Паралимпия ўйинлари учун ҳам йирик рейтинг очколарини жамғаришга муваффақ бўлишди.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР