Хоразм / Спорт

Каратэ WKF бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

14 май куни Тошкент шаҳрида Каратэ WKF бўйича ўрта-таълим муассасалари битирувчилари ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилди.

Йилига бир маротаба ўтказиладиган ушбу нуфузли мусобақада Республиканинг барча вилоятларидан жамоалар иштирок қилишади.

Жамоалар орасида Хоразм вилояти Яккама-якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари хам иштирок етди. Улардан +75кг вазн тоифасида Худайберганов Суннатулло 1-ўринни эгаллаб олтин медални, 75кг вазн тоифасида Махмудов Саидахмаджон 2-ўрин эгаллаб кумуш медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, 
ғолиб бўлган спортчилар Олий таълим муассасаларига имтиёзли тарзда кириш йўлланмасига хам эга бўлади.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР