Технология

Замонавий ҳисоблагичнинг қандай афзаллиги бор?



Наманган шаҳрининг Сумалак гузари маҳалласида электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда. 


Бу чора-тадбир Мажбурий ижро бюроси, электр энергияси таъминоти корхонаси ва албатта истеъмолчилар учун қулайлик яратмоқда. Айни пайтда маҳалладаги мавжуд хонадонлардаги электр энергиясини ҳисобга олиш ускунлари замонавийсига алмаштирилаётир.

Қатор функцияларга эга замонавий ҳисоблагичларнинг қулайлиги истеъмолчиларнинг мобиль телефонларига ҳар соатда фойдаланилган электр энергияси ҳақида маълумотлар смс шаклда юборилади, тўловни таъминотчи корхонасига бормай пайнет шохобчалари ёки мобиль тўлов орқали амалга ошириш мумкин. Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг август ойига қадар Наманган шаҳри марказидаги маҳаллаларда хонадонлар тўлиқ замонавий ҳисоблагичларга алмаштириши режалаштирилган.

Муҳими электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилиши истеъмолчи ва таъминотчи ўртасидаги ҳисоб-китоб механизмини янада такомиллаштириш ҳамда тармоққа ноқонуний уланишларнинг олдини олиш каби асосий муаммоларни бартараф этилишида катта натижа беради. Автоматлаштирилган тизимни ҳудудларда жорий этиш босқичма-босқич амалга оширилади.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР