Спорт

Шаҳрам ва Муроджон WBC рейтингидан илк бор жой олди

Профессионал бокснинг нуфузли йўналиши саналган WBC аперль ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик тўрт нафар боксчи мазкур рейтингдан ўрин эгаллади.

Супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров (12-0, 4 КО) янги рейтингда бир ой олдинги поғонасидан битта ўрин юқорилаб, 4-поғонага жойлашган. WBC Silver камари соҳиби бўлган Азизбек яқин вақтлар ичида камарини ҳимоя қилиши шарт бўлади.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) эса рейтингда бир ой олдинги ўрни — 4 ўрнини сақлаб. Айни вақтда у IBF рейтингида биринчи, WBO рейтингида эса 9-ўринларни эгаллаб турибди.

WBC рейтингидан илк марта яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи жой олди. Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) мазкур рейтингда 22-ўринда қайд қилинган бўлса, супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) 34-поғонадан жой олган. Аҳмадалиев айни вақтда WBA йўналиши рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, Шаҳрам Ғиёсов ўз вазнида 14-поғонадан жой олган.

WBC йўналиши бўйича рейтингда ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР