Таълим

14 нафар ёшлар Ёшлар иттифоқи тавсияномалари орқали ОТМга имтиёзли қабул қилинади


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 14-ноябрдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида”ги 914-сонли қарори имзоланган. 

Мазкур қарорда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича республика комиссияси тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилиш белгиланган. 

Ушбу танловнинг маҳаллий босқичларида 2934 нафар номзоднинг аризалари туман (шаҳар) комиссиялари томонидан қабул қилиниб, шундан 1776 нафари Ёшлар иттифоқининг сардорлари, 741 нафари Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларидаги йўналиш етакчилари ҳамда 417 нафари Ёшлар иттифоқи тизимида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшларни ташкил этди. Ўз навбатида танловнинг ҳудудий босқичларида 600 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди. Улардан 42 нафари танловнинг республика босқичига йўл олди.

Бугун Республика комиссияси томонидан танлов низомига мувофиқ ҳудудий комиссиялар тақдим этган 42 нафар номзодларнинг Ёшлар иттифоқи тизимида эришган ютуқлари, тизим ривожига қўшган ҳиссаси, табиий етакчилик қобилияти ва фидойилиги баҳолаш мезонлар асосида сараланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан жами 14 нафар энг муносиб ёшлар танлаб олинади. Танлов натижаларига кўра ғолиблар 1 Ёшлар иттифоқи тавсияномалари эга бўлиб, ОТМга имтиёзли қабул қилинади деб хабар бермокда Ёшлар Иттифоки расмий сайти.



скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР