Спорт

МОҚда ўзгариш: Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилади


МОҚда ўзгариш: Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилади


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилади.


Маълум бўлишича, бугун, 15 май куни Миллий олимпия қўмитасида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида мазкур масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади.

Унда Аҳмаджонов истеъфога чиқарилиб, қўмитанинг янги президенти эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча амалдаги раҳбарнинг ишдан кетиш сабаблари очиқланмаган.


Қайд этиш жоиз, Аҳмаджонов қўмитага президентлик қилган даврда ўзбекистонлик спортчилар медалларни қўлга киритиш бўйича мамлакатнинг Осиё ўйинларидаги рекордини янгилаганди.


Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов 2018 йил 16 январь куни Алишер Султонов ўрнига қўмита президенти этиб сайланганди.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР