Жаҳон

Депутат Порошенкони “ўлик ғоз” деб атади

Депутатнинг сўзларига кўра, ҳозир ҳамма ҳокимиятга ёпишиб олиш ҳолатини кузатмоқда.

Украина Олий рада депутати президент Пётр Порошенкони “ўлик ғоз”га қиёслади.

РИА Новости хабарига кўра, “Мухолифат платформаси – ҳаёт учун” партияси депутати Нестор Шуфрич Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенко ҳокимият га  чирмашиб олишга уриниб, “ўлик ғоз”га айланиб қолганлигини маълум қилган.

Депутатнинг сўзларига кўра, ҳозир ҳамма ҳокимиятга ёпишиб олиш ҳолатини кузатмоқда.

“Лавозим ва мукофотлар тарқатилмоқда, стратегик қарорлар аллақачон ҳатто чўлоқ ўрдак ҳам эмас, кечирасиз-у, ўлик ғоз томонидан қабул қилинмоқда. Бу нафақат бизни, балки камида 73 фоиз Порошенокога қарши овоз берган фуқароларимизнинг ғазабини келтирмоқда”, - деган депутат.

Нестора Шуфрич фикрига кўра, Порошенко ва унинг маъмурияти тезроқ ҳокимият тепасидан кетиши керак.

Украина МСК Владимир Зеленскийни президентлик сайловларида ғолиб чиққанини расман эълон қилди. У сайловнинг иккинчи босқичида 73,22 фоиз овоз тўплади. Амалдаги президент Пётр Порошенко сайловчиларнинг 24,45 фоиз овозини тўплаб, мағлубиятга учради.

Қонунга биноан янги давлат раҳбарининг инаугурацияси 3 июнга қадар бўлиб ўтиши керак. Олий рада ҳозирча бир тўхтамга келганича йўқ. Депутатлар инаугурацияни 19, 20, 26 май ёки 1 июнь кунлари ўтказизни таклиф қилишмоқда. Зеленскийнинг ўзи инаугурацияни 19 майда ўзказишларини талаб қилмоқда.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР