Ўзбекистон / Навоий

Бутун Навоий вилояти ҳудуди 2030 йилгача эркин иқтисодий зона деб эълон қилинди

Бутун Навоий вилояти ҳудуди 2030 йилгача эркин иқтисодий зона деб эълон қилинди. Президентнинг бу ҳақдаги фармони бугун имзоланди. Minbar манбалари айтишича, мамлакатда бизнес муҳитини яхшилашга қаратилган эркин иқтисодий зоналар ҳақидаги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Нега эркин иқтисодий зона мақоми бутун Навоий вилоятига татбиқ этилмоқда: ҳукумат нуқтаи назаридан бу қадам вилоятда юқори технологияларга асосланган саноат ва минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш орқали ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга имкон беради. Ҳудудлар ривожланиши билан бирга янги иш ўринлари ташкил этилади. Импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бунинг учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этишга қулай шароитлар керак.
Инвесторлар нуқтаи назаридан бу ишлаб чиқаришни истеъмолчига яқинлаштиради. ЭИЗ иштирокчилари божларни камроқ тўлайди, маъмурий тўсиқларга камроқ дуч келади.

Ҳужжатда нима дейилган: қуйидагилар Навоий вилоятини эркин иқтисодий зона сифатида ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • инновацион фаолиятни ривожлантириш, шунингдек юқори технологияли корхоналарни яратиш ва илғор тажрибаларни жорий қилиш;
  • экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи юксак қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган замонавий корхоналар ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш;
  • Навоий вилоятининг ишлаб чиқариш салоҳияти ва ресурсларидан комплекс ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
  • маҳаллий хомашё ва материаллар базасида кимёвий маҳсулотлар ва замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи, тошни қайта ишловчи ва саноатнинг бошқа йўналишларидаги кластерларни ташкил этиш;
  • қимматбаҳо тошлар ва металларни қайта ишлаш соҳасида янги ва замонавий корхоналарни ташкил этиш, шунингдек заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш;
  • вилоят корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш орқали юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кучайтириш;
  • вилоят корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш орқали юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кучайтириш.
Ушбу ЭИЗ 2030 йилгача фаолият кўрсатади, бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин, бу вақт давомида бу ерда алоҳида солиқ ва бож имтиёзлари амал қилади. Навоий ЭИЗда фаолият юритаётган корхоналар ер солиғи, мол-мулк солиғи ва бошқа солиқ ва божлардан озод этилади.

Бу имтиёзлар киритилган инвестицияга қараб:
  • $300 мингдан $3 млн.гача – 3 йилгача;
  • $3 млн.дан $5 млн.гача – 5 йилгача;
  • $5 млн.дан $10 млн.гача – 7 йилгача;
  • $10 млн.дан юқори – 10 йилга берилади, кейинги 5 йилда эса фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови 50 фоиз камайтирилган ставкада ундирилади.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР