Ўзбекистон

Тадбиркорлар муаммоси билан ишлайдиган алоҳида қабулхона очилади


Тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг муаммоларини ҳал этиш учун бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилмоқда.

Қабулхоналар Вазирлар Маҳкамасида, вилоятлар ва туманларда ташкил этилади. Тадбиркорларнинг муаммолари билан ишлайдиган Business.gov.uz ягона интерактив портали ишга туширилади.

Туман ва шаҳар даражасида ҳал этилмайдиган муаммолар вилоят даражасида, вилоятда ҳам ҳал қилинмаган муаммолар эса бош вазир даражасида кўриб чиқилади.

Халқ қабулхоналарининг ўзи етмайдими, нега махсус қабулхона керак:тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи бир қанча салбий омиллар сақланиб келмоқда. Хусусан:

  • тадбиркорларни қабул қилиш ва мурожаатларини кўриб чиқишнинг ягона тизими мавжуд эмас, бу эса юзага келаётган масалаларни тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал этиш имконини бермаяпти, тадбиркорларнинг муаммолари ва мурожаатларини ҳал этишга юзаки муносабатда бўлиш ҳолатлари мавжуд;
  • тизимли муаммоларни таҳлил қилиш бўйича ишларнинг самарали эмаслиги аҳолининг фаоллигини ошириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш имконини бермаяпти;
  • тадбиркорликни ривожлантиришга ва қулай инвестиция муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг таъсирчан механизми йўқ;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилишга, уларнинг қонуний талабларини аниқлаш ва тезда ҳал қилишга ҳамда муаммоларни бартараф этишга етарлича эътибор бермаяпти;
  • тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлашда бюрократик тўсиқлар учраб турибди, аҳолининг фаровонлигини ошириш барча даражадаги ҳокимликлар ва уларнинг раҳбарлари томонидан зарур даражада қўллаб-қувватланмаяпти.
Қабулхоналарда тадбиркорларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шунингдек, бошқа ташкилотлар мансабдорларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилади.

Қарори ёки ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган ташкилотларнинг мансабдорларига мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз топшириш тақиқланди.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР