Бизнес

Мижозлар билан суҳбатлашишнинг 6 та муҳим қонуни

- Тезкор жавоб

Мижозларга иложи борича тезроқ жавоб беринг. Агар жавоб бериш учун маълум бир вақт керак бўлса, мижозга хат қабул бўлгани ҳақида маълумот беринг ва жавобни кутиш кераклигини айтиб қўйинг.

- 5-синфда ўқийдиган мижоз

Мижозга бизнинг соҳада кўп нарсани тушунмайдиган бола сифатида қаранг. Шуни эсда тутинг, бизга оддий бўлиб кўринадиган нарсалар унга тушунарсиз бўлиши мумкин. Ҳамма нарсани батафсил тушунтиринг, у тушунмайдиган қийин сўзлардан фойдаланманг.

- Мижоз билан дўст сифатида суҳбат олиб боринг

Бачкана расмий бўлишнинг ҳожати йўқ. Бундай тарздаги суҳбат мижозларга ёқмайди, уни қабул қилиб олиш ҳам қийин бўлади. Мижозга бирга овқатланиб ўтирган дўстингиз сифатида қаранг. Содда ва калта жавоб беринг. Керакциз бачканаликсиз ва ҳурмат билан суҳбат олиб боринг.

- Нималарни ўз ичига олиши

Бирон-бир хизматнинг нархини айтаётганингизда, шу пулга мижозга кўрсатиладииган барча нарсаларни айтиб ўтинг. Мисол учун, видео лавҳа яратиш сенарий тузиш, овоз бериш, бастакорчиликни ўз ичига олади.

- Ҳиссиётлар

Мижоз ўринсиз гапларни қўлласа ҳам биз унга қўпол жавоб қайтармаймиз. Ундан кўра, ноўрин гапларни мижоз нега гапираётганини суриштиринг ва муаммони ечинг. Мижоз билан суҳбатда ҳиссиётларга берилиб кетманг, қизишиб кетманг. 

- Нечта савол бўлса, шунча жавоб бўлсин

Кўпинча мижозлар битта хатда бир нечта саволлар беради. Афсуски, камдан-кам улар саволларни рақамлар билан белгилашади. Бу ишни сиз уларнинг ўрнига қилишингиз лозим. Диққат билан хатни ўқиб чиқинг. Саволларга, албатта, кетма-кетлик билан жавоб беринг. Бирон-бир саволга жавоб бермасангиз бу сиз ҳақингизда ёмон таассурот қолишига сабаб бўлади.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР