Бизнес

Бўлажак миллионерлар учун маслаҳатлар

Миллионер бўлишни истайсизми!? Унда Албатта ўқинг

Ўзгаришлар сизни бадавлатроқ қилади. Асосийси мослашишга тайёр туриш керак. 

Пул барча муоммоларни бартараф этади деб ўйласанг, сенга қийин бўлади. 

Молиявий топқирликсиз пуллар жуда тез ғойиб бўлади. 

Ҳаётинг охирида қанча пул топганинг эмас, қанча пул қолдираётганинг ва у неча авлодинга етиши муҳим. 

БИРИНЧИ ҚОИДА: Актив ва пассив орасидаги фарқни билиш керак. Бу биринчи ва ягона қоида. 

Бадавлатлар активларни сотиб оладилар. Камбағаллар ва ўртахоллар - актив деб ҳисобланадиган пассивларни.

Хозир актив нима эканлигини ўйламанг. Шунчаки бу ғояни қабул қилинг. 

Буюк ғоялар содда бўлади. Шунинг учун кўпчилик унга эътибор бермайди. 

Одамлар Актив ва Пассив ўртасидаги фарқни кўра олмаганликлари учун бойиб кетолмайдилар.

Онгли катта одамлар кўпинча соддалаштирилган тушунчаларни ўзларига номуносиб деб биладилар. 

Бадавлатлар ъъ қанча содда бўлса шунча яхши ъъ тамойилига ишонишади. 

Актив, сўз билан эмас, рақамлар билан аниқланади. 

Агар бадавлат бўлишни истасанг, рақамларни ўқишни ва тушунишни ўрганишинг керак. 

Активлар чўнтагимизга пул солади. Пассивлар чўнтагимиздан пул олади. 

Активлар - бу пул келтирадиган нарсалар. Пассивлар - бу пулни тортиб оладиган нарсалар. 

Бойиб кетмоқчи бўлсангиз бор йўғе АКТИВ сотиб олишга ҳаракат қилинг. 

Агар одамлар пул билан муоммларга дуч келасалар, демак улар ниманидир тушуна олмайдилар: Ё рақамларни ёки сўзларни. 

Бадавлатлар турли соҳалар бўйича билими кўплиги учун бадавлатдирлар. 

Даромад ошиши камдан кам холларда пул муоммосини ечади. Муоммолар ақл билан ҳал бўлади. 

Ҳамма шундай қиладику деган тамойилдан, ва шундай ишлардан қочинг. Оломонга қўшилиб кетманг. 

Ақлли одам ўзидан ақллироқ одамларни ишга ёллайди

Ҳозирча шулар. Сайтимизни кузатиб боринг!

скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР