Бизнес

Forbes россиялик энг бадавлат меросхўрлар рўйхатини эълон қилди

Forbes журнали россиялик миллиардерларнинг энг бадавлат меросхўрлари рўйхатини эълон қилди. 

Рўйхатдан 238 млрд долларлик меросга эгалик қилувчи 48 бадавлат кишилар ўрин олган.

Энг бой меросхўр (21,8 млрд доллар) деб Юсуф Алекперов топилган. Forbes талқинига кўра, иккинчи ўринда “Новатэк” ва “Сибур” компанияси асосчиси Леонид Михельсоннинг ўғли ва қизи (ҳар бирида 12,2 млрд доллар бойлик) ўрин олган. Учинчи ўринни Новолипецк металлургия комбинати асосчиси Владимир Лисиннинг (7,6 млрд доллар) меросхўри эгаллаган.

Forbes рўйхатидан 20 та оила ўрин олган ва уларнинг 48 нафар фарзандларининг ҳар бирининг бойлиги 2,3 млрд доллардан ошади. 


Рейтинг журнал экспертлари томонидан миллиардерларнинг иқтисодий ҳолати ўрганилиб, уларнинг бойлиги тан олинган фарзандларига нисбатан ҳисоблаб чиқилган. Бунда оилавий акциялар ҳисобга олинмаган.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР