Бизнес

Билл Гейтсни миллиардер қилган 5 фазилат

''Ҳар куни тонгда уйғонгач, бойларнинг янги рўйхатини кўриш учун ''Форбес'' журналини варақлайман. Агар у ерда исмим бўлмаса, мен ишга шошаман'', деган экан тадбиркорлардан бири. Аммо 17 йил дунёнинг энг бой кишиси номига сазовор бўлиш – шахсий қоидалар, интизом ва муҳим фазилатларнинг борлигидан далолат беради. Қуйида худди шу натижа ва номга натижага эришган Билл Гейтс феъл-атворига хос 5 фазилатни диққатингизга ҳавола қиламиз.

1 – Ишга фидойилик

Тадбиркорликда муваффақият ёки инқироз қобилиятга эмас, ишга бўлган меҳр-муҳаббатга кўпроқ боғлиқ. 1980 йилларда дастурлаш соҳасида янгилик қилиш истагидаги минглаб кишилар бўлган. Улар ва Билл Гейтсни бир омил – фидойилик ажратиб турган.

Миcрософт ташкил топгач, Билл Гейтс кеча-кундуз тинмай меҳнат қилди. У 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган йиллар оралиғида ҳеч қачон ойлик ёки кунлик таътилга чиқмаган. Бу – ишга бўлган садоқатнинг энг юқори чўққиси. Билл Гейтс 20 ёшга қадар компютер дастурини яратиш учун зарур машғулотларга 10 минг соатлик вақтини сарфлаган. Унинг ўзи ҳам буни юксак ютуғининг асоси деб билади. Ёш лидер ёки тадбиркор ҳам ер юзидаги 7 миллиард аҳоли орасида уни ажратиб турадиган ягона нарса, бу – унинг меҳнати эканлигини англаши керак.

2 – Ишонч ва рақобат

Ҳаётда доим бирор ютуққа эришувчилар ҳамда касбининг ортидан шунчаки эргашувчилар орасидаги фарқ жуда катта. Биринчи тоифадагилар ўзларига ишонсалар, иккинчи гуруҳга мансуб кишилар бошқаларга ишонадилар.

Билл Гейтснинг ўзи қилаётган ишнинг натижа беришига ишончи юқори бўлар ва у ҳеч қачон ким биландир мусобақага киришган эмас. Унга ҳар гал рақобат ва рақиблари ҳақида савол берилганида, бу сўзлар у эшитган энг аҳмоқона нарса эканини айтади.

Миcрософтънинг Интернет Эхплорер интернет қидирув тизими яратилганида унинг ашаддий рақиби ҳисобланган Нетсcапе компанияси раҳбари Марк Андриссен Билл Гейтснинг ишончга тўла нигоҳи унинг энг катта ютуғи эканлигини айтади. "У айнан ана шу ишонч билан Интернет Эхплореръни яратган ва менинг компаниямни касодга учратган эди," дейди Марк.

Деярли барча сифат юксалишлари, муайян соҳада етакчи бўлиш учун ғолибга айланиш ҳисси тартиб-интизомнинг устига қурилиши шарт.

3 – Ишга иштиёқ

Дунйодаги энг муҳим ишлар умид қолмаган маҳалда ҳам ҳаракатни тўхтатмаган кишилар томонидан уддаланган. Билл Гейтс ҳаётини ўрганиб бу хулосанинг ифодасини кўриш мумкин.

Билл Гейтсни билганлар у ўсмирлик йилларидаги бедор тунларини Вашингтон университетида ўша вақтда ноёб бўлган компютер қаршисида ўтказганини яхши билишади. Ўша кезларда Биллда компютер ва уни такомиллаштиришга бўлган иштиёқдан бўлак хоҳиш бўлмаган. Бу иштиёқ нафақат унинг ҳаётини, балки бугун компютердан ҳар жабҳада фойдаланаётган инсоният тарихини ҳам ўзгартириб юборди.

4 – Ўрганишдан тўхтаманг

Миллиардер инвестор Уорен Баффет ва Билл Гейтсдан қандай қудратга эга бўлишни исташлари тўғрисида сўралганида, уларнинг ҳар иккаласи дунйодаги энг тезкор ўқий олиш қобилиятига эга бўлишни хоҳлашларини айтишган. Гарчи, дунйодаги энг катта маблағ ва бизнесга эгалик қилса ҳам, Билл Гейтс кунора бир китобни ўқиб тамомлайди.

Биз ҳар қандай китобни уйдан туриб олиш ва ўқиш имкони берилган маърифат даврида яшаяпмиз. Аммо буни ҳис қилиш учун ўрганишдан тўхтамаслик керак. Айтишадику, керагидан ортиғини билмай туриб, керакли меъёрни аниқлай олмайсан.

5 – Саховат

Пулдан ташқари ҳеч нимани тан олмайдиган тадбиркорлик – қашшоқликдир. Пулингнинг ҳисобига етсанг, демак, сен ҳали миллиардер эмассан. Яъни, Билл учун маблағ аҳамиятсиз.

Билл Гейтснинг саховатпешалиги унинг энг олижаноб фазилати сифатида тилга олинади. У бошқа бадавлат кишиларни ҳам бу одатга ўргатишга интилади. Сайёрамизнинг энг пешқадам миллиардер одами бугунги кунга қадар 43 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағни фан-таълим, қишлоқ хўжалиги, очарчиликни олдини олишга сарфлади. Ўтмишда яшаган америкалик яна бир таниқли бадавлат инсон Эндрю Карнеги айтгани каби, жаноб Гейтс ўқиб-изланди, маблағ топди ва кўпайтирди, охирида эса уни яна ортга, уни бойитган инсонларга қайтармоқда.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР