Технология

Lenovo ҳамёнбоп уч камерали смартфонини тақдим этди


Янгиланган смартфон Lenovo Z6 Proнинг кучайтирилган версияси ҳисобланади. Смартфон 8.1 мм қалинликдаги 6.3 дюймли экранли зарбага чидамли шиша корпусдан иборат бўлади. 

Смартфон дисплейи HDR10 тизимли, 2340×1080 пикселли юқори тасвир функциясига эга бўлади. Унинг “юраги”да 2.2 ГГц юқори частотали Snapdragon 710  қудратли процессор жойлашади. Шунингдек, қурилма 4 ва 6 Гб тезкор хотирага эга бўлади. Lenovo Z6 Youth Edition Андроид 9  операцион тизимида ишлайди. 

Ушбу смартфоннинг бошқа моделлардан устун томонлиги унинг ҳамёнбоплиги ва суратга олишдаги тасвирнинг тиниқ эканлигидир. Қурилма 16 Мп + 8 Мп + 5 Мп учта камера билан жиҳозланган. 

Ушбу камералар юзни аниқлаш, узоқ ва яқинни суратга олишда устунликни тақдим этади. Шунингдек, смартфон камераси тунги режимда юқори сифатли фотосурат олишда ҳам асқотади. Қурилманинг ёриткичли 16 мегапикселли олд камераси селфисеварлар учун яна бир идеал флагман ҳисобланади.
 
Янги модел кучли 4050 мАс аккумулятор, USB-C порти, қулоқчин учун тирқиш ва иккита сим картани қўллай олади.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР