Шоу бизнес / Таълим

Тест жараёнидаги «ўйинлар» ҳақида илк бор бадиий фильм ишланмоқда

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари, яъни тест жараёни ҳақида илк бор бадиий фильм ишланмоқда. Фильмнинг ишчи номи – "Биринчи август".

Айни вақтда кинокартинанинг съёмка ишлари бошланиш арафасида. Фильмнинг режиссёри – Абдувоҳид Ғаниев. Ушбу киноасар "Таълим соҳасидаги коррупция – миллат келажагига хиёнат" концепциясини илгари суради.

Киноижодкорларнинг айтишича, фильмда олий таълим муассасаларига қабул қилиш ўтказиладидан тест синовларида бўлиб ўтадиган "ўйин"лар, таълим тизимидаги коррупция аёвсиз фош қилинади.

Киноасарда кейинги йилларда урфга кирган "паровоз", "бункер", "қуён" каби "ўйин"лар моҳияти очиб берилиши кўзда тутилган. "Биринчи август" фильми шу йилнинг охиригача тайёр бўлади, премъера йил сўнгига мўлжалланган.

Фильм "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан суратга олинмоқда.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР