Қизиқарли

Она дельфин ўз фарзандини жон-жаҳди билан тирилтиришга уринмоқда – юракни эзадиган видео

Дельфиннинг ўлик жигарбандини тирилтиришга уринаётгани тасвирланган видео кўпчиликнинг кўзини ёш тўлдирди ва ҳар қандай бағритошнинг қалбини тирнади.

Эътиборингизга ҳавола қилинаётган видео Флоридадан узоқ бўлмаган Клируотер пляжи яқинида See Through Canoe денгиз компанияси операторлари томонидан тасвирга олинган.

Лавҳада урғочи дельфин қандай қилиб умидсизлик ила жигар порасини жонлаштиришга уринаётганини кўриш мумкин. Муштипар она тумшуғи билан бир неча марта дельфинчани туртиб-туртиб қўяди, сўнгра у билан сувга шўнғийди.

Узоқ вақт онаи зор ўз фарзандини қўйиб юбормайди. Унинг тез орада кўз очиб, сузиб кетиши илинжида қўлидан келадиган ҳар бир нарсани қилишга шай.



Қайғуга ботган дельфинга бошқа бир ҳамроҳлик қилади. Операторларнинг сўзларига қараганда, у она дельфинга фарзандини қутқаришда кўмаклашган.


The Daily Mail нашрининг ёзишича, кичкинтой дельфинни кема уриб юборган.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР