Ўзбекистон / Таълим

Ўзбекистонлик ўқувчи халқаро инглиз тили олимпиадасида ғолиб бўлди


«Wunderkind Study» мактабининг 5-синф ўқувчиси Рустам Муҳаммаджонов HIPPO халқаро инглиз тили олимпиадасида
ғолиб бўлди.

Мазкур танловда 40 та давлатдан 36 минг нафар иштирокчи ўз билимини синаб кўрди. 32 та давлат вакиллари финал босқичида Италияда беллашди.

Рустам Муҳаммаджонов энг юқори 101 балл билан 1-ўринни эгаллади.


Ўзбекистонлик ғолибга Американинг Mizzou Academy мактабида 2 ҳафталик бепул таълим олиш имконияти ҳамда халқаро инглиз тили ташкилотлари Pearson, IESOL томонидан сертификатлар топширилди.

Шунингдек, ўзбекистонлик яна бир иштирокчи — «Lider Ta’lim» мактабининг 6-синф ўқувчиси Рамиз Зоҳрабов 85 балл тўплашга муваффақ бўлди.




Манба: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигискачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР