Спорт / Туризм

''Баҳодирлар ўйини'' турнирида тепловозни тортиш баҳсидан фоторепортаж

“Баҳодирлар ўйини” турнирида “Ўзбекистон поезди” шарти бўйича локомотив (тепловоз)ни тортиш баҳсидан фоторепортаж.

Хива шаҳрида илк бор полвонлар пири Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилган “Баҳодирлар ўйинлари” халқаро турнирининг ҳал қилувчи иккинчи кунги беллашувларидан фоторепортаж.

Мусобақада қатнашчилари “Хива” темир йўл вокзалида “Ўзбекистон поезди” шарти бўйича локомотив(тепловоз)ни 20 метр масофага тортиш бўйича баҳс юритишди. Бу ҳақда "Press24.uz" интернет нашри хабар бермоқда.

Уларнинг маҳоратини юзлаб мухлислар кузатишди. Эътиборлиси, томошабинлар қаторида чет эллик сайёҳлар ҳам бор эди.

Спортчиларнинг чиқишларини хорижий ҳакамлар бошқариб боришди.

Якуний натижаларга кўра, ушбу машқни бажаришда биринчи ўринни Украина давлатининг 2019 йилги чемпиони Павло Кордияка эгаллади. Иккинчи ўринга Ўзбекистоннинг 46 карра, жаҳоннинг икки марта чемпиони ва Осиёнинг мутлоқ ғолиби Сергей Трубицин сазовор бўлди. Учинчи ўринни эса Жанубий Американинг 2018 йилги энг кучли одами Вагнер Менецес Дос Сантоз банд этди.


"Press24.uz"
Мухбир: Шахзод Сабиров
Фото: Бекзод Абдуллаев




















скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР