Спорт / Туризм

''БАҲОДИРЛАР ЎЙИНЛАРИ'' ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ (Фоторепортаж)



Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси ва бошка ташкилотлар ҳамкорлигида Хоразм заминида уюштирилган мазкур мусобақа спорт аҳлининг диққат марказида бўлди. Бу ҳақда "Press24.uz" интернет нашри хабар бермоқда.

“Баҳодирлар ўйинлари”да дунёнинг 12 та давлатининг 15 нафар энг сара полвони ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Улар орасида ўз юртининг чемпионлари, нуфузли халқаро турнирлар ғолиб ва совриндорлари ғолиблари бор эди.

Спортчиларнинг иштирокини нуфузли ҳакамлар ҳайъати, хусусан, WSF президенти Владислав Редькин(Латвия), WSF аъзоси Марис Швейдукс(Латвия), халқаро баҳодирлар ўйинлари федерациясининг Жанубий Америка бўйича вице президенти, Лусиано Афонсо Сарти(Бразилия), Греция баҳодирлар ўйинлари федерацияси президенти Андреас Колэттис(Греция) одилона баҳолаб боришди.

Ўз навбатида мусобақа қатнашчилари турнир дастурига кўра, “Қўқон арава”, “Сангижумон” тошлари“, Деҳқон юриши”, “Ўзбекистон поезди”, “Хива устунлари”, “Мўйноқ лангари”, “Амир Темур ва Мангуберди қиличлари” деб номланган 7 та шартни бажаришига тўғри келди.

Турнирнинг тантанали ёпилиш маросими “Ичан-қаъла” давлат музей қўриқхонасининг “Кўҳна арк” мажмуасида ташкил этилди.

Якуний сарҳисобларга кўра, биринчи ўринни мусоақанинг энг ёш иштирокчиси, Украинанинг 2019 йилги чемпиони 24 ёшли Павло Кордияко қўлга киритди. Иккинчи ўрин эронлик Реза Гжаейтасига насиб этди. Фахрли учинчи ўринга Ўзбекистонннинг энг кучли кишиси Сергей Трубицин ва Россия давлатининг 2018 йилги чемпиони Александр Кузьмин лойиқ кўрилди.

Кейинги ўринларни Викрам Сингх(Ҳиндистон, 5-ўрин), Ғиёсиддин Аҳмедов (Ўзбекистон, 6), Вагнер Менесес Дос Сантоз(Бразилия,7), Иоаннис Папакалас(Греция,8), Шуҳрат Алиханов(Ўзбекистон,9), Жереми Хогг(Австралия,10), Ҳамза Примов(Ўзбекистон,11), Мицуки Тойота(Япония,12), Вусал Мардонов(Озарбайжон,13), Наврўз Арабов(Тожикистон,14) ва Цху Хуанг(Хитой,15) эгаллашди.

Ўз навбатида мусобақа ғолибига 5000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳибига 3000 АҚШ доллари, учинчи ўрин эгаларига 2000 АҚШ доллари тақдим этилди. Қолган қатнашчилар ҳам тегишлича мукофотланди

Тақдирлаш маросими хоразмлик санъат усталарининг гала канцерти билан давом этди.


"Press24.uz"
Мухбир: Шахзод Сабиров
Фото: Бекзод Абдуллаев
















скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР