Таълим

Энди санъат соҳасида олий маълумотга эга бўлмаганлар ҳам ОТМда дарс бериши мумкин

Жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига олий таълим муассасаларининг таълим бериш жараёнига ноёб истеъдодли ва маҳоратли мутахассисларни жалб этишга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари учун танловларда тегишли мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар (магистр, дипломли мутахассис)  қатнашиши мумкин. 

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, олий таълим муассасаларидаги педагог ходимлар лавозими учун танловларда, истисно тариқасида тасвирий ва амалий санъат соҳасида олий маълумотга эга бўлмаган, бироқ “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби”, “Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми”, “Ўзбекистон Республикаси халқ устаси” фахрий унвонларига эга шахслар ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари қатнашиши мумкинлиги белгиланди.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР