BBC Ўзбек

АҚШ Туркияга ультиматум қўйди: ''Ё C-400, ё F-35''

ФОТО: PA
Туркия июль ойининг охирига қадар нимани сотиб олишни танлаши лозим: Россиянинг C-400 зенит тизимларими ёки АҚШнинг F-35 қирувчи-бомбардимончилари.

АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шенахен ўзининг турк ҳамкасби Акар Хулусига ана шундай ультиматум йўллаган. Жаноб Шенахенга кўра, Туркия бир вақтнинг ўзида Россия мудофаа тизимлари ва Америка учоқларини сотиб ололмайди.

Сўнгги вақтларда Туркия мустақил мудофаа сиёсати юритишга уринмоқда. Ҳукумат Россия қурол-яроғларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бир вақтнинг ўзида Туркия Вашингтон билан 100 та F-35 учоқларини сотиб олиш борасида келишувга эришган.

АҚШ ультиматумига кўра, агар барибир Туркия C-400 тизимларини сотиб олишга қарор қилса, у ҳолда F-35 учоқларисиз қолади. Ўтган ҳафта Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоғон ўзининг мамлакати C-400 хариди жараёнини охирига етказишини таъкидлаган эди.


Манба: BBC UZBEK
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР