Шоу бизнес

Миркомил Мусаев нега "Браво"ни эмас, "Миллион"ни танлаганини айтди (видео)


Суҳбат давомида Миркомил Мусаев «Миллион» бўлинган вақтда нима учун «Bravo» жамоасига ўтиб кетмагани ҳақида гапириб берди.



"Ушбу жамоанинг пайдо бўлишига устозимиз Жаҳонгир Позилжонов сабабчи, туртки бўлган. 2007 йил Жаҳонгир ака менга таклиф билан чиқиб, «энг зўр болаларни йиғиб, 20 дақиқалик чиқиш қилайлик,» деган. Жамоани асосан «Шоввозлар» ташкил қиларди. Ўша пайтлар клиплар коллекциясидан иборат энг яхши «номерларни» қўйганмиз. Бу ижобий натижа берган ва кейинги йил яна талаб қилишган. 2009 йил ҚВЗ терма жамоаси янаям кенгайди.

Жамоада «Дизайн» жамоасининг йигитлари ҳам бор эди. Ўша йили ҚВЗ терма жамоаси ўзининг илк концертини ўтказди. 2010 йил иккинчи концертдан кейин «Дизайн» жамоаси алоҳида фаолият юритишни бошлади. Биз алоҳида ишлашни бошладик. Шундан кейин бизга янги-янги одамлар қўшилди. «Миллион» жамоаси эса 2013 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Ташаббус Даврон Кабуловдан чиққан. Устозларимизнинг дуоларини олиб ишни бошлаганмиз.

Шунча йил «Миллион»да фаолият юритдик, шу жамоада иш бошлаганмиз,  бўлса фақат «Миллион» бўларди ёки мен фаолиятимни тугатар эдим. Танлов қилишим жуда оғир бўлган. Якунда барибир «Миллион» жамоасида қолдим", дейди Миркомил Мусаев. 
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР