Спорт

"Рома" клубининг янги бош мураббийи расман эълон қилинди


Римнинг «Рома» клуби янги бош мураббийга эга бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.


Унга кўра, жамоани эндиликда португалиялик Паулу Фонсека бошқаради. У клуб билан 2+1 кўринишида шартнома имзолади.

Фонсека Римда йилига 2,5 миллион евро ишлаб топиши кўзда тутилган. «Рома» Фонсека учун «Шахтёр»га 2 миллион евро товон пули тўлайди.


Пауло Фонсека 2016 йил июнида «Шахтёр»ни қабул қилиб олганди. Жамоа унинг қўл остида уч марта Украина чемпиони бўлди. Уч бор мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР