Жаҳон

Британиялик аёл шифокорларга қулоқ солмай, боласининг ҳаётини сақлаб қолди


Буюк Британияда шифокорлар боладаги хавфли касалликни аниқлай олмай, унинг ўлимига сабабчи бўлиб қолишига бир баҳя қолди, деб ёзмоқда Daily Mirror.

Маълум бўлишича, Наоми Смоллвуд туғруқхонадан қайтганидан сўнг янги туғилган чақалоғининг соғлиғи яхши эмаслигини сезади. Чақалоққа Фредди исми қўйилган бўлиб, у эмишдан бош тортиб нуқул ухлаган.

Аёл шифокорларга мурожаат этганида, улар бу шунчаки чақалоқлар колики касаллиги эканлигини айтган. Икки ҳафтадан сўнг чақалоқнинг овози хириллаб қолган. Лекин шифокорлар ўз ташхисини ўзгартирмаган.

Шунда Смоллвуд бошқа тиббиёт муассасасига мурожаат қилади ва у ерда шифокорлар чақалоққа юрак етишмовчилиги ташхисини қўйган.

Бола зарур ёрдам кўрсатиш учун зудлик билан касалхонага жойлаштирилади. Мутахассислар боланинг юраги исталган пайт тўхтаб қолиши мумкинлигини, агар онанинг сезгирлиги бўлмаганида, шу кечаёқ вафот этиши эҳтимоли бўлган.
Фредди аортанинг кучли торайишидан ҳам азият чекаётган бўлиб, бу юракка қон етиб боришига тўсқинлик қилган.


Шифокорлар унга операция тайинлаган, лекин бола 12 кунлик эканини ҳисобга олиб, операция натижалари яхши ўтишига олдиндан кафолат берилмаган. Операция 10 соат давом этган. Шундан сўнг бола қонида кислород миқдори камайишни бошлаган.

У сунъий нафас олиш аппаратига улаб қўйилган. Операциядан сўнг Фреддининг ўпкаси ишдан чиққан ва у икки ҳафта давомида интенсив муолажалар бўлимида ётган. Бир қанча вақт ўтгач, у тузалишни бошлаган ва касалхонадан кетишига рухсат берилган.


Бироқ ярим йилдан сўнг яна заифлаша бошлаган ва шифокорлар аорта ёйини тиклаш учун очиқ юрак операциясини ўтказишга қарор қилган. Операция муваффақиятли ўтган.

«Агар боламни бошқа касалхонага олиб бормаганимда, воқеа умуман бошқача якун топган бўларди», — деган унинг онаси.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР