Спорт

Фьюри: ''Мен Жошуанинг психологик жиҳатдан заиф эканини кўрдим''


Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ватандоши Энтони Жошуанинг психологик ҳолати яхши эмаслигини маълум қилди.


Фьюрининг айтишича, айнан руҳий ҳолатнинг яхши бўлмагани Жошуага Энди Руисга қарши кечган жангида панд берган.

“Мен Жошуанинг психологик жиҳатдан заиф эканини кўрдим. Унинг ўтказиб юборган зарбалари у даражада кучли эмасди. Еттинчи раунддаги зарба Энтонидек кучли боксчини йиқитадиган даражада кучли эмас эди. У худди атайин йиқилгандек таассурот қолдирди. 


Бу унинг жангга тайёр эмаслиги, жанг қилишни истамаётганидан далолат эди. Унга яхши психолог керак. Кейин Жошуа атрофидаги лаганбардорлардан қутулиши лозим. Атрофида фақат пул дардидаги одамлар кўпайиб кетган”,
- дея Фьюрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Telegraph. 



Манба : isport.uaскачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР