Ўзбекистон

Онлайн аукционда биринчи марта ''чиройли'' мобиль рақам сотилди


Республика товар-хом ашё биржаси ахборот тизимида чиройли сонлар комбинациясига эга мобил телефон рақамини сотиш бўйича илк битим тузилди.


Ўтказилган электрон савдо натижасига кўра онлайн аукцион орқали Uсell уяли алоқа операторининг (+998 93) 577-88-88 мобил рақами сотилди.

Ушбу лот жорий йил 4 июнь куни Тошкент шаҳри жисмоний шахслари учун савдога қуйилган эди.

Рақобат жараёнида савдо иштирокчилари бир неча маротаба ўз нарх таклифларини беришди. Натижада бошланғич баҳоси 4 000 000 сўмлик мобил рақамнинг сотилиш қиймати 5 360 000 сўмгача етди. Ўсиш даражаси бошланғич нархга нисбатан 34 фоизни ташкил этди.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР