Жаҳон

Таниқли журналист ўлдириб кетилди


Сешанба, 11 июнь оқшомида Мексика жануби-шарқидаги  Уиманигильо туманида журналист аёл Норма Сарабия номаълум кишилар томонидан ўлдириб кетилди. Бу ҳақда маҳаллий Milenioнашри хабар берди.

Ҳужум икки қуролланган номаълум шахс томонидан содир этилган. Воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, журналист аёл қочишга уринган, бироқ бунинг уддасидан чиқолмаган. Қотиллик содир бўлгач ҳар иккала эркак воқеа жойидан қочишга улгурган. Ҳукумат қотиллик бўйича қидирув ишларини бошлаб юборган. Сарабия бир неча йиллардан буён маҳаллий Tabasco Hoy газетасида фаолият юритиб келган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссия хабарига кўра, 2000 йилдан буён Мексикада 145 дан ортиқ ОАВ ходимлари ўлдирилган.

"Чегарасиз журналистлар" ташкилоти маълумотига кўра, 2018 йилда Лотин Америкаси давлатларида 9 нафар журналист зўрлик қурбони бўлган.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР