Технология

Энди Facebook ўз фойдаланувчиларига ҳақ тўлайди

Facebook «Study» деб номланган янги иловани ишлаб чиқди. Ушбу иловани ўрнатган фойдаланувчилар Facebook’ка ўзларининг интернетдаги фаолияти, турли смартфон иловаларидан қандай фойдаланиши ҳақидаги маълумотларни сотади. Facebook уларнинг шахсий маълумотлари учун ҳақ тўлайди. Бу ҳақда Даракчи нашри хабар берди.

Булар:

– фойдаланувчи телефонида ўрнатилган иловалар;
– ҳар бир илова учун фойдаланувчи қанча вақт сарфлаши;
– фойдаланувчи яшайдиган давлат, ишлатадиган мобил қурилмаси ва интернетга уланиш тури ҳақидаги маълумотлардир.

Фойдаланувчининг «ID»си, пароллари ёки бошқа шахсий маълумотлари – фото, видео, аудио материаллар ва ёзишмалари ҳақида маълумот олинмайди.

«Бу нарса Facebook фойдаланувчилари учун чиқараётган маҳсулотларимизни янада сифатлироқ қилишга ёрдам беради», – деди компания вакили тақдимотда.

Иловани ҳозирча АҚШ ва Ҳиндистонда яшовчи, 18 ёшдан ошганлар ўрнатиши мумкин. Кейинчалик бошқа минтақалар аҳолиси учун ҳам ундан фойдаланиш имконияти яратилади.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР