Спорт

Хабиб Нурмагомедов: ''Энди Лас-Вегасга жанг қилиш учун бормайман''


Россиялик спортчи Хабиб Нурмагомедов айни пайтда Конорга қарши реванш ўзини қизиқтирмаётганини
айтиб ўтди.

"Вегасда бўлган ишлар Вегасда қолади. У ерда нима бўлганини барча билади: мен ғалаба қозондим, биз уни мағлуб этдик, жамоасини мағлуб этдик. Яна Вегасда жанг қилишни истамаяпман. Уни ва мени жаримага тортишди. Гап пулда эмас, гап жараён қандай кечганлигида. Агар Вегасда катта жанглар бўлса, у ерга фақат мухлис сифатида бораман. Аммо, жанг қилишга эмас. 

Агар Конор қайтса реванш қизиқ бўладими? Агар у шунга лойиқ бўлса, ҳа. Аммо ҳозир бу менга қизиқ эмас. Нима керак менга реванш?",
- деди Нурмагомедов. 


Манба: Olamsport.comскачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР