BBC Ўзбек

Ўзбекистон: Human Rights Watch ходими Стив Свердлоуга ҳужум қораланмоқда

Human Rights Watch тадқиқотчисини қўрқитиш уриниши мустақил гуруҳларни ёмонотлиқ қилиш мақсадидаги каттароқ кампаниянинг таркибий қисми, деб ҳисоблайди халқаро ташкилот.

Human Rights Watch Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ҳолатларини кузатиб бораётган тадқиқотчиси Стив Свердлоу билан Тошкентда 13 июнь куни рўй берган ҳодисани қоралаб баёнот эълон қилди.

Баёнотда Стив Свердлоу билан Тошкентдаги меҳмонхонада рўй берган ҳодиса оғзаки ҳужум деб аталади ва бу Ўзбекистонда Human Rights Watchга қарши, бошқа инсон ҳақлари ҳимоячилари ва журналистларга қарши олиб борилаётган кенгроқ миқёсдаги ёмонотлиқ қилиш кампаниясининг таркибий қисми деб таърифланган.

ДХХ 67 ёшли дипломатга дубинка билан зўрлаш билан таҳдид қилган - Human Rights Watch
Ўзбекистон: Тошкентда журналистни ўғирлашда милиция ёрдамлашдими?
Саид Абдулазиз Юсупов тиббий экспертизаси театрлаштирилган томошамиди?

13 июнь куни видео блогер Сардор Комилов ва у билан бирга бўлган тўрт киши Human Rights Watch тадқиқотчиси Стив Свердлоу яшаётган меҳмонхонага боришган. Сардор Комилов меҳмонхона ходимларига Свердлоунинг олдига келганини айтган, Сверлоунинг хонасига қўнғироқ қилган ва ўзини Human Rights Watchнинг ёрдамига муҳтож ўзининг инсон ҳуқуқлари топталган қурбон деб тақдим қилган.

Свердлоу пастга тушиб келганидан кейин Комилов ва бошқалар Свердлоуни ҳар тарафдан ўраб олганлар, ҳаракатланишига тўсқинлик қилганлар, 20 дақиқа мобайнида тасвирга туширганлар.

"Комилов Свердлоуга қатор асоссиз айбловлар билан оғзаки ҳужум қилган, буларнинг аксари охирги ҳафталарда Интернетда пайдо бўлган бўҳтонларнинг акси бўлган. Чиқиб кетишларидан олдин улар Свердлоуга, "Ўзбекистондан йўқол!", деб айтганлар", дейилади эълон қилган баёнотда.

"Human Rights Watch экспертимиз Стив Свердлоуни ва унинг Ўзбек расмийлари томонидан содир этилаётган инсон ҳуқуқлари поймол этилишини мукаммал тадқиқ этаётганини тўла қувватлайди ва ушбу шармандали ҳужумни қоралайди", дейди халқаро ташкилотнинг ижрочи директори Кеннет Рос.

Стив Свердлоу билан бўлган ҳодисани Ўзбекистон ичкариси ва хориждаги фаоллар ҳам қоралаганлар, бу мамлакат учун шармандали ҳодиса бўлганини таъкидлаганлар.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР