BBC Ўзбек

Россия ва рус тилисиз Ўзбекистон ўз ''кунини кўролмайди''ми?

Фото: BBC UZBEK. Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасидаги реклама

Eurasianet нашри Ўзбекистондаги рус тилининг мавқеи, Россиянинг Ўзбекистонга таъсири ҳақида икки мақола эълон қилди.

Мақоланинг бири "Ўзбекистон: Россия учун юмшоқ куч бизнесдир" деб номланган.

Иккинчи мақола "Ўзбекистон: Рус тили иккинчи тилга айланмоқдами?" деб сарлавҳаланади.

Икки мақолада ҳам 9 май байрами арафасида Ўзбекистонда рус тили атрофида юзага келган баҳс тилга олинади.
Ушбу баҳс сабаб, Ўзбекистон тобора Россиянинг таъсири остига тушмоқдами, Ўзбекистонни ўз таъсирида ушлаб туриш мақсадини кўзлаётган Кремль юмшоқ кучини ишга солмоқдами, деган саволлар ҳам ўртага ташланди.

Eurasianet ресурсидаги мақолаларда марҳум президент Ислом Каримов Россия билан муносабатларда масофа сақлашга ҳаракат қилганига қарамасдан, рус тили ва Россия телевидениесининг таъсири Ўзбекистоннинг шаҳар жойларидаги яшовчилари орасида юқорилигича қолгани эслатилади.

Миллионлаб қишлоқ яшовчилари ҳам узоқ йиллардан буён Россияда меҳнат муҳожирлигида банд бўлдилар.

Ўзбекистонда сўнгги 30 йилда Ўзбек тили давлат тили мақомига эришолмади, бунда зиёлиларнинг ҳам айби ҳам бўлган.

"Рус сўзи"сиз ҳам Ўзбекистон тузуми ва иқтисодиёти Россияга қарам

Шунингдек, мамлакатда алифбо борасида бир қарорга келинмагани ҳам рус тилидаги мактаблардаги таълим сифати яхшироқ деган хулосага етаклаган.

Лотин алифбосига ўтиш изчил бўлмагани ва ҳамон Лотин алифбосида нашр этилаётган китобларнинг сони камлиги айтилади "Ўзбекистон: Рус тили иккинчи тилга айланмоқдами?" деб номланган мақолада.

Россияга қарам Ўзбекистон?

"Рус тили бизнес тили сифатида мустаҳкам қолмоқда. Рус тилининг корпоратив дунёдаги ва ҳатто рекламадаги роли таққослаб бўлмас даражада қолмоқда", дейилади мақолада.

Eurasianetдаги мақолалар муаллифлари сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Россиянинг савдо-иқтисодий алоқалари кучайганини тилга оладилар.

"Рус сўзи"сиз ҳам Ўзбекистон тузуми ва иқтисодиёти Россияга қарам", дейди сиёсий таҳлилчи Рафаэл Сатторов.

Маҳаллий расмийлар ёки таҳлилчилар Россия билан нефть, кўмир, озиқ-овқат, атом энергетикаси ва оғир саноатга тегишли кўплаб келишувлар имзоланганини таҳдид деб кўрмайдилар.

"Аксинча, улар Россия ва Россия бизнесменини ўсиб бораётган Хитой таъсирини пасайтирадиган муҳим тарози тоши деб кўрадилар", дейилади "Ўзбекистон: Россия учун юмшоқ куч бизнесдир" деб сарлавҳа қўйилган мақолада.

Президент Путин бошчилигидаги Россия раҳбарияти Совет замонини қаттиқ қўмсайдилар ва Марказий Осиёдаги мамлакатлар ўзининг мустақил ташқи сиёсатини намойиш этишини оғриқли қабул қиладилар. Бу мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам мустақил ташқи сиёсат юритишига йўл қўймаслик учун мамлакатлар ҳукуматларини қўрқувга солиш билан уларга босим ўтказишга ҳаракат қилаяптилар.

"Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти Ғарб инвестициялари чекланишини яхши биладилар. Бирор бир мамлакат Хитой харажатларига тенглашолмайди. Ҳатто Пекин ҳам Россиянинг сақланиб турган ҳозирлиги ва машҳурлигини босиб ўтолмайди... Шунинг учун Ўзбекистоннинг Россия билан яқин муносабатларни ривожлантиришдан ўзга муқобили йўқ. Бошқа бир танлов фақат Хитой", дейди сиёсий таҳлилчи Рафаэл Сатторов.

Лондонда истиқомат қиладиган асли ўзбекистонлик эксперт Алишер Илҳомов фикрича, Кремль Марказий Осиё мамлакатларининг мустақил ташқи сиёсатини оғриқли қабул қилади.

Алишер Илҳомов: Бир томондан олиб қараганда, мамлакатнинг барча ҳудудини бирор бир гуруҳ тўлалигича ўзининг назоратига ололмаётгани учун Афғонистондаги вазият чиндан ҳам беқарорлигича қолмоқда. Лекин охирги пайтда музокаралар жараёни кучайгани кузатилди. Кўп йўналишли музокаралар Америка Қўшма Штатлари ва Толибон ўртасида ҳам бормоқда. Бунда Ўзбекистон ҳам дипломатик миссия бажармоқда: Толибон ва Кобулдаги ҳукумат расмийлари билан учрашувлар ўтказмоқда. Бу жараёнда Россия ҳам фаол иштирок этаяпти. Россия ҳам, ўзларининг баёнотига кўра, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш мақсадида Толибон билан музокаралар ўтказаяпти. Менга Россиянинг бу музокараларга қўшилиш истаги тинчлик ўрнатишдан кўра кўпроқ, Толибон билан мулоқот ўрнатиш бўйича АҚШ билан рақобатга киришиш, ўзини муҳим ўйинчи қилиб кўрсатишга ўхшаб кўринади. Мен Россиянинг "жанубий сарҳадлардаги вазият барқарорлашишидан манфаатдормиз" деган баёнотига шубҳа билан қарайман. Аксинча, ҳозир Кремль вазият таранглашишидан ва Марказий Осиё мамлакатларининг раҳбарларини чўчитиб қўйишдан манфаатдор, деб ўйлайман. Ҳозир Афғонистондан таҳдид мавжуд бўлса-да, Марказий Осиё мамлакатлари ва уларнинг суверенитетига асосий таҳдидни мен Кремлнинг бугунги сиёсатида кўраман. Бу нарса ўзининг исботини Украинадаги, Грузия ва Молдовадаги ҳодисаларда топган. Президент Путин бошчилигидаги Россия раҳбарияти Совет замонини қаттиқ қўмсайдилар ва Марказий Осиёдаги мамлакатлар ўзининг мустақил ташқи сиёсатини намойиш этишини оғриқли қабул қиладилар. Бу мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам мустақил ташқи сиёсат юритишига йўл қўймаслик учун мамлакатлар ҳукуматларини қўрқувга солиш билан уларга босим ўтказишга ҳаракат қилаяптилар. Шунинг учун, таҳдид кўпроқ кимдан - Кремлданми ёки Афғонистонданми, деган саволга жавоб бериш мушкул. Шундай бўлиши мумкинки, жанубда вазият беқарорлашади, деган қўрқитиш билан ўзи ўша конфликт келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин.

Манба:bbc.com/uzbekскачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР