Хоразм / Туризм

ХОРАЗМДА ЯНГИ ТУРИЗМ АХБОРОТ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ.



Хоразм вилояти туризм салоҳияти юқори ҳудудлардан бири сифатида сайёҳликнинг ўзига ҳос турлари – қишлоқ туризми, гастрономик туризм, экотуризм, агротуризм, зиёратчилик туризми, фестивал туризми ва шу каби кўплаб йўналишларда ривожланаётган ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Воҳанинг ушбу йўналишдаги туризм имкониятларини ошириш, сайёҳларни кенг жалб этиш, соҳада инновацион ғояларни амалга ошириш ҳамда барча турдаги зарурий хизматларни кўрсатиш каби муҳим вазифалар соҳа фаолиятини ривожлантиришни тақозо этади.

Айниқса, сайёҳларнинг туризм борасидаги хабардорлигини оширишда ахборот марказларининг алоҳида ўрни мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ва Ўзбекистон меҳмонхонаси билан ҳамкорликда шу йилнинг июнь ойида Урганч шаҳрида жойлашган Ўзбекистон меҳмонхонасида туризм ахборот маркази иш бошлади.

Ушбу ахборот маркази сайёҳларга 24 соат давомида хизмат кўрсатиб, туристлар учун кўплаб қулайликлар яратади.

Жумладан, сайёҳлар учун авиабилет ва темирйўл билетларини брон қилиш, сайёҳлик автотранспорт воситалари ва такси хизматларини топиб бериш ва маҳаллий ҳудудда фойдаланиш учун сим-карталар сотиб олиб бериш, шунингдек воҳанинг сайёҳлик манзиллари ҳақида маълумотлар, туристик манзиллар, ахборот етказишда қулай тарқатма материаллар, гид таржимонлар рўйҳати ва Ўзбекистоннинг туризм бренди мавжуд совғаларни ҳам ҳудди шу марказдан олишлари мумкин.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти томонида вилоятда фоалият олиб бораётган жойлаштириш воситалари ҳудудларида юқоридаги каби туризм ахборот марказларини ташкил қилиш бўйича амалий ҳаракатлар давом эттирилмоқда.


Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.
скачать dle 12.0

ЎХШАШ МАВЗУЛАР